platina.uz

Коронавируснинг янги ва кутилмаган аломатлари пайдо бўлди

ЖССТга кўра, бир ҳафта ўн минг киши ушбу касалликдан вафот этмоқда. 

Жамият
6 январь, 10:30
Коронавируснинг янги ва кутилмаган аломатлари пайдо бўлди

ЖССТ томонидан "хавотирли мутация" сифатида кузатув остига олинган "омикрон" штаммининг JN.1 субверсияси ҳозир дунё бўйлаб тез суръатда тарқалмоқда, унга янги аломатлар қўшилган.

Ўрганишларга кўра, яқин вақтгача JN.1 билан хасталанган беморлар асосан бурун оқиши, ҳолсизлик, йўтал ва бош оғриғидан азият чекиб келаётган эди.

Хусусан, ушбу симптомлар орасида энг кўп тарқалгани бурун оқиши бўлиб, у касалликка хос белгиларнинг 31 фоизини ташкил этади. 23 фоиз ҳолатда йўтал, 20 фоиз ҳолатда бош оғриғи кузатилмоқда. Шунингдек, 20 фоиз беморларда заифлик ва чарчоқ, 16 фоизида эса мушакларда оғриқ қайд этиляпти.

Буюк Британия олимлари JN.1 варианти аниқланган кишиларда энди коронавирусга хос бўлмаган икки янги аломат — уйқусизлик ва безовталик кузатилаётганини маълум қилди.

Мутахассислар фикрича, бу каби камёб симптомлар кўпайиши вируснинг одамлар иммунитет тизимига "чап бериш" хусусияти ошиб бораётганини англатади.

Шунга қарамай, ЖССТ ҳозирча бу штамм Ер юзи аҳолиси саломатлигига глобал даражада хавф туғдираётгани йўқ, деган хулосада.

ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесуснинг Женевадаги конференцияа маълум қилишича, коронавирус оқибатида бир ҳафтада 10 минг киши вафот этмоқда. Бу эҳтимолий рақамлар холос. Реал кўрсаткичлар бундан ҳам юқори бўлиши мумкин. Айниқса Шимолий ярим шарда аҳвол анча хавотирли, дейди ЖССТ раҳбари.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+