Қишда истеъмол қилиниши керак бўлган уч муҳим мева маълум қилинди
Анор шамоллаш ва инфекциялардан ҳимоя қилади.
Мутахассислар иммунитетни ошириш учун қишда истеъмол қилиниши керак бўлган учта энг фойдали мева ҳақида маълумот бериб ўтишди.
Биринчи ўринда анор туради. У кўп миқдорда С витамини ўз ичига олади. У шамоллаш ва инфекциялардан ҳимоя қилади. Ундаги витаминлар қон томирларини мустаҳкамлаш учун ҳам фойдалидир. Aнор уруғларида никотиник кислота ҳам мавжуд бўлиб, у кўзни чарчашни камайтиради ва ортиқча кучланишдан ҳимоя қилади.
Кейинги мева хурмодир. Бу мева табиий антидепрессант бўлиб, тўпланган стрессдан халос бўлишга ва дунёга ижобий нуқтаи назар билан қарашга ёрдам беради. Бундан ташқари, хурмо кўп миқдорда йодни ўз ичига олади. Бу марказий асаб тизимига ва қалқонсимон безга ижобий таъсир кўрсатади. Хурмо ўзининг юқори бета-каротин миқдори туфайли кўриш қобилиятини яхшилайди.
Учинчи ўриндан мандарин жой олган. Бу мева инсон организмидаги ёғ моддалари эриши жараёнига ижобий таъсир кўрсатади. Мандарин қобиғи овқат ҳазм қилиш жараёнига ёрдам беради ва иштаҳани очади.
Шунингдек, кивининг ҳам организм учун фойдаси бор. Кунига иккита мева C витаминининг кунлик эҳтиёжини қондиришга ёрдам беради.
Аввалроқ анор шарбатининг фойдалари айтилганди.