Анор шарбати: у кимлар учун хавфли?
У юрак мушакларини мустаҳкамлайди, қон таркибини яхшилайди ва гемоглобинни оширишга ёрдам беради.
Aнор шарбати витаминлар ва микроэлементларга бой, уни истеъмол қилиш соғлиқ учун ҳам фойда, аммо зарарли омиллар ҳам мавжуд.
Aнор шарбатида тана ҳужайраларини зарарли моддалардан ҳимоя қилувчи антиоксидантлар мавжуд. У юрак мушакларини мустаҳкамлайди, қон таркибини яхшилайди ва гемоглобинни оширишга ёрдам беради.
Aнор яллиғланиш жараёнлари учун фойдалидир, организмга инфекциялар билан курашишга ёрдам беради. Ушбу меванинг шарбати, шунингдек, периодонтитнинг ривожланишига ҳисса қўшадиган микробларнинг кўпайишига тўсқинлик қилади. Aнор ҳазм қилиш органларига ижобий таъсир кўрсатади ва ичак микробиотаси мувозанатини сақлайди.
Шарбатдаги С витамини соғлом тери, суяклар ва қон томирлари деворларини таъминлайдиган коллагеннинг фаол ишлаб чиқарилишига ёрдам беради.
Бироқ, анор шарбати ҳамма учун фойдали эмас. Aгар геморрой, ич қотиши, ошқозон ости безининг яллиғланиши, гастрит ва ошқозон яраси бўлса, уни истеъмол қилмаслик яхшироқдир.
Аввалроқ мандарин мевасининг ижобий ва салбий хусусиятлари ҳақида маълумот берилганди.