platina.uz

Бюджет ташкилотлари маоши нега кечикмоқда?

Вазирлик муаммо қачон ҳал бўлиши мумкинлигини айтди. 

Иқтисод
5 январь, 22:05
Бюджет ташкилотлари маоши нега кечикмоқда?

Тармоқда бюджет ташкилотларининг декабр ойи маоши берилмаётгани бўйича хабарлар берилмоқда. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги вазият юзасидан муносабат билдирди.

Вазирлик изоҳига кўра, UzASBO-2 тизимига ўтилиши айрим узилиш ва муаммолар келтириб чиқараётганини қайд этган ҳолда, иш ҳақини белгиланган муддатларда (5 иш кунида) молиялаштириб бериш юзасидан зарурий чоралар кўрилаётганини маълум қилган.

"Бугунги кунда ушбу носозликларни бартараф этиш юзасидан зарур чоралар кўрилди ҳамда UzASBO-2 тизими орқали бюджет ташкилотларининг декабрь ойи ИИ ярми учун 35 фоиз бюджет ташкилотларининг иш ҳақлари молиялаштириб берилиши таъминланди.

Иш ҳақини тўлаш жараёнида UzASBO-2 тизимининг бир маромда ишлаши учун мутахассислар томонидан мониторинг олиб борилмоқда ва иш ҳақини белгиланган муддатларда (5 иш кунида) молиялаштириб бериш юзасидан зарурий чоралар кўрилмоқда", дея таъкидланади вазирлик маълумотида.

Таъкидлаш керакки UzASBO тизимида аввалги йилларда ҳам шунга ўхшаш муаммолар кузатилган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+