Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов ишдан олинди
Унинг ўрнига вақтинча вазир вазифасини бажарувчи тайинланган.
Жамият
4 январь, 20:34
Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов ишдан олинган. Бу ҳақда Platina. uz манбаси хабар бермоқда.
У ушбу лавозимга 2022 йилнинг декабрь ойида тайинланган эди.
Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажариш эса Президент Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбарининг биринчи ўринбосари Асилбек Худаяров зиммасига юклатилган.
Эслатиб ўтамиз, Platina.uz талқинига кўра, Амрилло Иноятов 2023 йилда энг ёмон ишлаган вазир деб топилганди.