Маданият вазири Янги йил арафасида фахрийлар ҳолидан хабар олди

Ўзбекистон халқ артистлари Гулнора Маваева, “Баҳор” рақс ансамбли фахрийси Роза Адамбаева, вазирликнинг фахрий ходимлари Ҳаётулла Солиҳов ҳамда Ширин Каримова хонадонида бўлиб, уларни қийнаб келаётган масалалар ўрганилди.

Маданият
2 январь, 17:45
Маданият вазири Янги йил арафасида фахрийлар ҳолидан хабар олди

Маданият вазири Озодбек Назарбеков Янги йил арафасида куни бир гуруҳ устоз санъаткорлар, тизимда узоқ йиллар фаолият юритган ва ҳозир нафақада бўлган, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олиб, уларга байрам совғаларини топширди.

Ўзбекистон халқ артисти Гулсара Ёқубова жорий йилда 86 ёшни қаршилади. 1965-2003 йилларда Ўзбекистон давлат филармониясининг «Лазги» ашула ва рақс ансамбли солисти бўлиб фаолият юритган ушбу санъаткор 1968 йилда мазкур ансамблга раҳбарлик қилган.

Гулсара Ёқубова нафақат бетакрор овоз соҳиби, балки саҳнада Саломат («Тошболта ошиқ»), Жонсулув («Кўнгил қизлари»), Шакарой («Ишқинг билан») каби ролларни ижро этган маҳоратли актрисадир. У 35 йилдан ортиқ ижодий фаолияти орқали ўзбек миллий санъати ривожига катта ҳисса қўшган, бунинг учун юксак унвонлар билан тақдирланган.

2022 йил «Туркистон» санъат саройида устоз санъаткор таваллудининг 85 йиллигига бағишлаб, юбилей концерти бўлиб ўтганди. Ўша куни Гулсара Ёқубова «Маданият ва санъат фидокори» кўкрак нишони билан тақдирланган.

Миниатюралар театридаги чиқишлари орқали томошабинлар кўнглидан жой олган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Роза Каримова айни пайтда 87 ёшда. Узоқ йиллар миллий телерадиокомпанияда фаолият юритган устоз-санъаткор бугун фарзандлари, набира-эваралари бағрида кексалик гаштини сурмоқда.

Шу куни Ўзбекистон халқ артистлари Гулнора Маваева, “Баҳор” рақс ансамбли фахрийси Роза Адамбаева, вазирликнинг фахрий ходимлари Ҳаётулла Солиҳов ҳамда Ширин Каримова хонадонида бўлиб, уларни қийнаб келаётган масалалар ўрганилди.

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+