Қозоғистон Россия нефти транзити учун нархларни оширди

Нефтнинг бир қисми Ўзбекистонга ҳам экспорт қилинади. 

Иқтисод
1 январь, 18:14
Қозоғистон Россия нефти транзити учун нархларни оширди

Қозоғистон миллий оператори “КазТрансОил” 1 январдан бошлаб Россия нефтининг ТОН-2 участкаси орқали транзити учун тарифлар оширилишини эълон қилди. Бу ҳақдаги қарор компаниянинг расмий сайтида хабар қилинган.

Операторнинг янгиланган маълумотларига кўра, минг километр масофага транзит нархи ҚҚСсиз 11,28 долларни ташкил этади. Ушбу қарор компания бошқаруви раиси томонидан декабр ойи бошида тасдиқланган.

Aниқлик киритилишича, бунгача минг километр транзит нархи 9,3 долларни ташкил қилган. Бундай параметрлар 2018 йилда келишилганди.

ТОН-2 йилига 10 миллион тонна ўтказиш қувватига эга. Шу билан бирга, лойиҳа қуввати йилига 18 миллион тоннага этади. Қозоғистон ҳудуди бўйлаб 186,25 километрлик участка мавжуд – у орқали Россиядан нефт Павлодар нефт-кимё заводига етказиб берилади, сўнгра бир қисми Хитой ва Ўзбекистонга жўнатилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда сўнгги вақтларда бензин нархининг сезиларли миқдорда ошиши кузатилди. Мамлакатга келтирилаётган хорижий бензиннинг қарийб 90 фоизи Россия ҳиссасига тўғри келади. Масалан 2022 йилда мамлакат Россиядан 142,7 млн. литр бензин импорт қилган. Бу жами импорт бензиннинг қарийб 88 фоизини ташкил қилади. 

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+