platina.uz
Жамият

Чекишдан қутулишнинг оддий йўли топилди

Австриялик олимлар қизиқ тадқиқот ўтказдилар. 

Чекишдан қутулишнинг оддий йўли топилди

Мунтазам пиёда сайр қилиш чекишни ташлашга ёрдам беради. Инсбрук университети (Aвстрия) олимлари шундай хулосага келишди.

Олимлар кунига камида 10 та сигарет чекадиган ва тадқиқотдан 10 соат олдин чекмаслик сўралган 16 кишини тадқиқотга жалб қилишди. Кейин улар уч гуруҳга бўлинган. Биринчисида кўнгиллилар ўн дақиқалик тез пиёда юришди, иккинчисида улар ёпиқ югуриш йўлакчасида машқ қилишди, учинчисида эса ҳеч нарса қилишмади. Тамаки истеъмоли, аломатлари ва кайфияти борасида тренингдан олдин, машғулот пайтида ва кейин сўровнома ўтказилди.

Маълум бўлишича, жисмоний фаоллик сабаб иккита гуруҳда ҳам чекишга иштиёқ камайган. Учинчи гуруҳ эса у аввалгидай бўлиб қолган. Бундан ташқари, очиқ ҳавода вақт ўтказганлар, ёпиқ жойда вақт ўтказганларга қараганда чекишга камроқ эҳтиёж сезишган.

Олимларнинг фикрича, жисмоний фаоллик ёмон одатдан воз кечишнинг энг осон ва энг қулай усули ҳисобланади.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid