Шавкат Мирзиёев Германияга етиб борди

Меҳмонни Берлин федерал ўлкаси ички ишлар, рақамлаштириш ва спорт вазири Ирис Шпрингер ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Сиёсат
28 сентябрь 2023 йил
Шавкат Мирзиёев Германияга етиб борди

Президент Шавкат Мирзиёев 28 сентябрь куни ташриф билан Берлин шаҳрига етиб борди. Уни Германия Федерал канцлери Олаф Шолц таклиф қилганди.

“Берлин-Бранденбург” халқаро аэропортида меҳмонни Берлин федерал ўлкаси ички ишлар, рақамлаштириш ва спорт вазири Ирис Шпрингер ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Эртага Мирзиёев Марказий Осиё ва Германия давлат раҳбарлари саммитида қатнашади, Федерал президент Франк-Валтер Штайнмайер ва Федерал канцлер Олаф Шолц билан музокаралар ўтказади.

Шунингдек, ташриф дастуридан ишбилармонлик тадбирлари ҳам ўрин олган.

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+