ДХХнинг ташкил этилиши, қирғиз-тожик келишуви
Platina.uz 24 сентябр санаси билан боғлиқ муҳим воқеликларни жамлади.
![ДХХнинг ташкил этилиши, қирғиз-тожик келишуви](https://cp.platina.uz/media/CACHE/images/25-sentabr_sayt_uchun.be7383da3bd1.webp)
25 сентябр санаси билан боғлиқ хабарлар.
Халқаро денгиз куни. Асосан ушбу байрам дунё денгизини ифлослантирмаслик айниқса нефтдан асрашга ундайди.
Воқеалар.
1493 йил – Христофер Колумб Америкага иккинчи саёҳатини бошлади.
1789 йил – АҚШ Конгресси Конституцияга ҳозирда Ҳуқуқлар Билл деб номланувчи 12 та тузатиш таклиф қилди.
1818 йил – инглиз шифокори Жеймс Блунделл дунёдаги биринчи қонни одамдан одамга ўтказди.
1912 йил – биринчи Болқон урушининг бошланиши. Черногория Туркияга уруш эълон қилди.
1926 йил – Генри Форд 8 соатлик 5 кунлик иш ҳафтасини эълон қилди.
1935 йил – СССРда нон нархи пасайтирилди, гўшт, балиқ ва шакар карталари бекор қилинди.
1939 йил – Германияда нон ва ун савдосига чекловлар жорий этилди.
1940 йил – америкалик код бузувчилар Япония ҳарбий кодларини “синдиришди”.
1962 йил – Фидел Кастро СССР Кубада балиқ овлаш флоти учун база яратиш ниятида эканлигини эълон қилди.
1969 йил – Марокко пойтахти Работда Ислом ҳамкорлик ташкилоти тузилди.
1977 йил – Чикагодаги биринчи марафонда 4200 га яқин югурувчи қатнашди
1988 йил – Сеулдаги Олимпия ўйинларида совет сузувчиси Владимир Салников 1500 метрга эркин сузишда олтин медални қўлга киритди ва 4 карра Олимпия чемпиони бўлди.
1989 йил – Литва Олий Кенгаши республиканинг 1940 йилда СССР таркибига қўшилишини ноқонуний деб эълон қилди.
1995 йил – Исроил Бош вазири Йитзҳак Рабин ва ПОТ (Паластин озодлик ташкилоти) раиси Ёсир Арафат Вашингтонда Ғарбий Соҳилда Фаластин мухториятини яратиш бўйича кенг қамровли келишувни имзоладилар.
1997 йил – Тошкентдаги “Фотон” акциядорлик бирлашмасида “SONY” рангли телевизорлари ишлаб чиқарила бошланган.
1999 йил – Борис Елцин Федерал Солиқ полицияси хизмати тўғрисидаги низомни тасдиқлади ва унинг штат даражасини белгилади.
2019 йил – Ўзбекистон Республикаси Давлат Хавфсизлик хизмати ташкил этилган.
2020 йил – Ўзбекистон Президентининг “Ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тизимини янада такомиллаштириш ҳамда соҳадаги инвестиция лойиҳалари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” Фармони қабул қилинган.
2022 йил – Швейцариянинг Базель университети етакчи профессорлари ва мутахассисларидан иборат гуруҳ саратоннинг самарали давосини топиш мақсадида тадқиқот ўтказди.
- Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида Ўзбекистон маданият куни бўлиб ўтди
- Қирғизистон ва Тожикистон вакиллари чегарадаги қуролли тўқнашувни бас қилиш тўғрисида баённома имзолашди. Маълумот учун: 2022 йил 14 сентябр куни Қирғизистон-Тожикистон чегарасидаги қуролли тўқнашув бошланганди. Уни бошлашда томонлар бир-бирларини айблашди. Тожикистон томони маълумотларига кўра, можаро оқибати 40 нафардан зиёд республика аҳолиси ҳалок бўлган. Бишкек 59 нафар фуқароси ҳалок бўлганини расман маълум қилди.
- Украина қўшинлари HIMARS билан Херсон марказидаги меҳмонхонага зарба берди.
- Бирлашган Араб Амирликларининг “Flydubai” авиакомпанияси Дубай-Наманган-Дубай йўналишида мунтазам авиақатновларни йўлга қўйди.
- Фарғонада “Central Asia Motors” корхонаси негизида қадар электромобиллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.
Таваллудлар.
1935 йил – арxеолог-тариxчи олим, Ўзбекистон Фанлар Академияси академиги, Ўзбекистонда xизмат кўрсатган фан арбоби Аҳмадали Асқаров;
1939 йил – ҳинд актёри, кино муҳаррири, продюсери ва режиссёри Фероз Хон;
1944 йил – америкалик киноактёр, продюсер, "Оскар", "Олтин глобус" ва бошқа мукофотлар совриндори Майкл Дуглас;
1961 йил – шоир, журналист ва таржимон, Дўстлик ордени соҳиби Азиз Саид;
1968 йил – америкалик актёр, режиссёр ва хип-хоп санъаткори Уилл Смит;
1969 йил – британиялик ва америкалик актриса, Оскар, БАФТА ва бошқа мукофотлар совриндори Кетрин Зета-Жонс;
1984 йил – актёр Фаррух Соипов таваллуд топган.