Иккинчи чечен уруши, Украина атрофидаги кескинлик
Platina.uz 30 сентябр санаси билан боғлиқ муҳим воқеликларни жамлади.
30 сентябр санаси билан боғлиқ хабарлар.
Халқаро таржимонлар куни.
Воқеалар.
1882 йил – Американинг Апплетон шаҳрида (Висконсин), Фокс дарёси бўйида, кўплаб истеъмолчиларга (Эдисон тизимига кўра) электр энергиясини тарқатадиган дунёдаги биринчи ГЭС ишлай бошлади. Сув ғилдираги билан бошқариладиган динамо 12,5 кВт қувват ишлаб чиқарди. Қоғоз фабрикаси эгаси Рожерс томонидан қурилган бу ГЭС унинг уйини, фабрикасини ва қўшни биноларни ёритиши мумкин эди.
1902 йил – сунъий ипак (вискон) патентланган.
1906 йил – Парижда ҳаво шарлари бўйича биринчи халқаро мусобақа бошланди. Эртаси куни Англиянинг Уитби шаҳрига (Йоркшир округи) қўнган Америка армияси лейтенанти Френк Лам ғолиб бўлди.
1920 йил – тарихчи олим Қаҳрамон Ражабовнинг ёзишича, Бухоро Марказий Ревкоми “Ер тўғрисида”ги декретни қабул қилди. Декрет, яъни қонун кучига эга бўлган қарорга мувофиқ собиқ амир, унинг қариндошлари ва амалдорлари қўлидаги бутун ер-мулк камбағал ва ерсиз деҳқонларга берилиши керак эди. Шунингдек, декретга кўра, “амлок” ва бошқа солиқлар бекор қилинди.
Архив ҳужжатларида келтирилишича, фақат Эски Бухоро туманлари ва Чоржўй беклигида собиқ амир ва бекларга қарашли 10 минг таноб, тахминан 833 гектар ер мусодара қилиниб, камбағал деҳқонларга тақсимлаб берилди. Айрим тарихий адабиётларда мазкур декрет қабул қилинган сана янглиш тарзда 1920 йил 21 ноябрь, деб кўрсатилган. Ҳолбуки 21 ноябрда декрет фақат “Бухоро ахбори” газетасида эълон қилинган.
1928 йил – инглиз микробиологи Александр Флеминг пенициллин ихтиросини эълон қилди.
1969 йил – АҚШнинг Калифорния университетига йиғилган 20 чоғли тадқиқотчи кўз кўриб, қулоқ эшитмаган ажойиб мўъжизанинг гувоҳи бўлдилар: тарихда илк бор икки компьютер уч метрли қалин кабель орқали бир-бири билан мулоқотга киришадиган, белгиланган маълумотни узатадиган тизим – Интернетни ихтиро қилишди.
1971 йил – СССР ва АҚШ Вашингтонда ядро уруши хавфини камайтириш чоралари тўғрисида битим туздилар.
1980 йил – Биринчи Ethernet. спецификацияси чоп этилди. У компьютер ва саноат тармоқлари қурилмалари ўртасида пакетли маълумотларни узатиш технологияларидан ҳисобланади.
1991 йил – Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг навбатдан ташқари еттинчи сессияси “Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари Декларацияси”ни ратификация қилди. Ушбу Декларация мустақил Ўзбекистон Республикаси имзолаган биринчи халқаро ҳужжатдир.
Шу куни “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мустақиллиги асослари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига Конституциявий мақом бериш ҳақида”ги Қонун қабул қилинди.
1999 йил – Иккинчи Чечен уруши бошланди: Россия федерал қўшинлари Чеченистон ҳудудига кирди.
2007 йил – Украинада муддатидан олдин парламент сайловлари бўлиб ўтди.
2009 йил – Ўзбекистоннинг “Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида” ва “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонунлари қабул қилинди.
- ЕИ Комиссияси Грузия Грузияда уруш бошлаган деган хулосага келди, лекин Россия ҳам ноадекват жавоб беришда ва можарони қўзғатганликда айбланди.
2015 йил – Россиянинг Суриядаги ҳарбий операцияси бошланди.
2017 йил – Ўзбекистон Президентининг “Мактабгача таълим тизимини бошқаришни такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони ва “Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
2018 йил – Ўзбекистон Президентининг “Мактабгача таълим тизимини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди.
2019 йил – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқ таълими тизимидаги мактабдан ташқари таълим самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
- Ўзбекистон ҳукуматининг “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида” қарори қабул қилинди.
2021 йил – Тошкент иссиқлик таъминоти тизими бошқаруви француз компаниясига топширилди. Тошкент ҳокимлиги давлат-хусусий шериклик шартномаси асосида пойтахтнинг иссиқлик таъминоти тизимини “Veolia” компаниясига бериш тўғрисида битим имзолади. Битим 30 йил муддатга мўлжалланган. Француз компанияси тизимни модернизация қилиш билан ҳам шуғулланади.
- Ўзбекистон Сенати 30 ёшдан ошганлар ҳам божхонага ишга кириши мумкинлигини кафолатловчи қонунни маъқуллади.
Россия Федерацияси ҳуқуқ-тартибот идоралари республикада қидирувда бўлган 500 га яқин кишини Ўзбекистонга топширди.
Ўзбекистон Давлат хавфсизлик ходимлари (ДХХ) томонидан “Туркистон ислом ҳаракати” (ТИҲ) халқаро террорчилик ташкилоти аъзоси, Ўзбекистон ҳудудида ўта оғир жиноятлар содир этган 1999 йилда амалга оширилган қўпорувчилик ҳаракатларида иштирок этган шахс 22 йил ўтиб қўлга олинди ва Тошкентга олиб келинди.
- АҚШ ҳарбий таҳлилчилари муваффақиятсизликка учраган авиацион лойиҳалар рўйхатини тузишди, улар орасида бешинчи авлод қирувчиси F-35 Lightning II (Яшин) ҳақли равишда Пентагон тарихидаги энг ёмон самолётлар бешлигидан ўрин олди.
2022 йил – Ўзбекистон Глобал озиқ-овқат хавфсизлиги индексида 113 та мамлакат орасида 73-ўринни эгаллади.
Жиззах вилоятининг Дўстлик туманидаги Мевазор қишлоғида истиқомат қилувчи Рўзибой Маматов кичиги 30 кг, каттаси 65 кглик гигант ошқовоқларни етиштирди.
Россиянинг Украинага бостириб кириши: Россия Украинанинг Донецк, Луганск, Запороже ва Херсон вилоятларининг бир қисмини аннекция қилди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Украина атрофидаги вазият бўйича баёнот берди. Унда Ўзбекистон бошқа давлатларнинг ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилишга содиқлиги таъкидланди. ТИВ қонунбузарлик содир қилмаган чет элликлар, жумладан, россияликлар Ўзбекистондан мажбурий депортация қилинмаслигини маълум қилди.
Таваллудлар.
1207 — форс сўфий шоири Жалолиддин Румий;
1946 йил – сухандон, Ўзбекистон халқ артисти, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими Мирзоҳид Раҳимов;
1964 йил – италиялик актриса ва модел Моника Беллуччи;
1978 йил – ўзбек дипломати, юрист, Ўзбекистоннинг Малайзиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Равшан Усмонов таваллуд топган.