АҚШ Конгрессини портлатмоқчи бўлган эркакка ҳукм ўқилди
Ҳодиса 2021 йил август ойида содир бўлганди.
Жаҳон
16 сентябрь 2023 йил
AҚШ Конгресси биносини портлатиш билан таҳдид қилган шахс беш йиллик шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда CNN телеканали хабар бермоқда.
“Шимолий Каролина штатидан бўлган эркак жиноят содир этилган вақтда жиддий руҳий касалликдан азият чекканлиги аниқланганидан кейин суд томонидан беш йиллик шартли жазога ҳукм қилинди”, — дейилади нашрда.
Қайд этилишича, маҳкум ўз айбига иқрор бўлиб, тергов ва суд жараёни доирасида бир йил ҳибсда сақланган. Суднинг аниқлашича, жиноят содир этилган вақтда эркак руҳий бузилишга қарши кимёвий дори истеъмол қилган.
Ҳодиса 2021 йил август ойида содир бўлганди.