Дилдора Ниёзова ва Дмитрий Медведев, Ўзбекистон Компартияси тугатилиши

Platina.uz 14 сентябр санаси билан боғлиқ муҳим воқеликларни жамлади.

Жамият
14 сентябрь 2023 йил
Дилдора Ниёзова ва Дмитрий Медведев,  Ўзбекистон Компартияси тугатилиши

14 сентябрь санаси билан боғлиқ хабарлар.

Бугун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида Марказий Осиё давлат раҳбарларининг навбатдаги, бешинчи Маслаҳат учрашуви ҳамда Оролни қутқариш халқаро жамғармаси саммитида иштирок этмоқда.

Воқеалар.

1886 йил – Жорж К. Андерсон ёзув машинкаси лентасини патентлади.

1957 йил – БМТ Совет қўшинларининг Венгрияга киришини қоралади.

1959 йил – Луна 2 космик кемаси дунёда биринчи марта Ой юзасига чиқди.

1960 йил — Нефт экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилоти (ОПЕК) ташкил топди. Унга Ироқ, Эрон, Қувайт, Саудия Арабистони ва Венесуэла кирган.

1984 йил – дунёдаги биринчи ҳаво шарида Атлантика океани бўйлаб парвозни истеъфодаги америкалик ҳарбий учувчи Жозеф Киттингер амалга оширди.

1991 йил — Ўзбекистон Компартияси тугатилиб, Халқ демократик партияси этиб қайта ташкил этилди.

2003 йил – референдум натижаларига кўра, Швеция умумий Европа валютаси (евро) га ўтишдан бош тортди.

  • Референдум натижаларига кўра Эстония Европа Иттифоқига қўшилди.

2010 йил — Франция Сенати аёлларнинг жамоат жойларида бурқа, рўмол ва ниқоб кийишларини тақиқловчи қонун лойиҳасини маъқуллади.

2018 йил –  Ўзбекистон ҳудудида 5,1 магнитудали ер силкиниши қайд этилди. Зилзила кучи Термезда – 2 балл, Фарғонада – 2 баллни, Гулистонда – 2 баллни ташкил этган.

2019 йил – Ўзбекистон Олий мажлиси Қонунчилик палатаси кенгашининг ва Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати кенгашининг “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қўшма қарорни қабул қилинди.

2021 йил – Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилишида Мақсуда Ворисова, Баҳром Абдуҳалимов, Шавкат Мирзиёев президентликка номзодлар сифатида рўйхатга олинди.

  • “Ўзбекистон республикасининг солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” қонун қабул қилинди.

Хивада «Марказий Осиё дунё цивилизациялари чорраҳасида» халқаро маданият форумига старт берилди. Форум ЮНEСКО билан биргаликда президент Шавкат Мирзиёев томонидан БМТ Бош ассамблеясининг 75 -сессиясида билдирилган ташаббуси асосида ўтказилган.

Москва метросида ўзбек ва тожик тилларидаги ёзувлар пайдо бўлди.

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси TikTok ижтимоий тармоғини болалар учун хавф майдони деб атаб, унинг фаолиятини бутунлай чеклашни таклиф қилди.

Ёшлар учун yoshsaylovchi.uz электрон платформаси ишга тушди.

Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди.

2022 йил – «Ипак йўли дурдонаси» XIV Тошкент халқаро кинофестивали ўтказилди.

  • Uzbekistan GTL заводида жаҳон тарихида илк бор, халқаро стандарт (ASTM D-7566) ва техник талабларига мос бўлган синтетик авиакеросин маҳсулоти ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди.

Таваллудлар.

1953 йил – ўзбек дипломати, филология фанлар доктори, профессор Ҳамидулла Кароматов;

1954 йил – Ўзбекистон халқ артисти Тошматов Мансур;

1965 йил – россиялик сиёсат ва давлат арбоби Дмитрий Медведев;

1973 йил – ўзбек ҳуқушуноси, давлат арбоби Музроб Икромов;

1978 йил – таниқли ўзбек қўшиқчиси Дилдора Ниёзова таваллуд топган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+