Мактаб директорига ҳимоя ордери берилди

Уни калтаклашда айбланган гумондор шу куннинг ўзидаёқ  қўлга олинганди. 

Жамият
1 сентябрь 2023 йил
Мактаб директорига ҳимоя ордери берилди

Бугун Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан директор Умида Турсуновага ҳимоя ордери берилди ва унинг даволаниши ҳамда соғлигини тиклаши учун зарур шароитларни яратиш мақсадида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сурхондарё филиалига ётқизилди.

Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди. 

Унга тан жароҳати етказган шахсга нисбатан қамоққа олиш тартибидаги эҳтиёт чораси қўлланилди. Хозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 31 август куни Сариосиё туманидаги мактаб директори Умида Турсунова калтаклангани маълум бўлганди. Уни калтаклашда айбланган гумондор шу куннинг ўзидаёқ  қўлга олинган.

Умида Турсунова Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов билан мажлисда тортишиб, жамоатчилик эътиборига тушганди. 

 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+