platina.uz

Сурхондарё ҳокими яна фуқарони қамашни буюрди

Мактаб директори эътироз билдираётган вақтида вилоят ҳокими ИИБ ходимларига уни олиб чиқиш кетишни буюрган. 

Жамият
3 август 2023 йил
Сурхондарё ҳокими яна фуқарони қамашни буюрди

ОАВда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимовнинг Сариосиё туманидаги мактаб директори Умида Турсунова билан тортишгани видеоси тарқалди.

Эътиборли томони, мактаб директори эътироз билдираётган вақтида вилоят ҳокими ИИБ ходимларига уни олиб чиқиш кетишни буюрган.

Мактаб директори ишдан олинаётгани юзасидан Улуғбек Қосимовга қаттиқ эътироз билдирган.

Вазият юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова ҳам баёнот берди.

"Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги 28- мактаб директори билан боғлиқ вазиятни шахсан ўз назоратимга олдим. Мактаб директори айни дамда маъмурий қамоқ жазосидан озод этилди.

Шу ўринда таълим соҳасида фаолият юритаётган ҳар бир шахс ўз муомала маданияти билан барчага ўрнак бўлиши лозимлигини эслатиб ўтмоқчиман" дейилади унда.

Эътиборли жиҳати, 21 июл куни Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимовнинг маҳаллий раҳбарлар ва фермерлар билан учрашуви тасвирланган видео ижтимоий тармоқларда тарқалганди. Унда қишлоқ хўжалиги бўйича Деновда ўтказилган йиғилишда вилоят ҳокими раҳбарларга танбеҳ бергани, ноқонуний қилмишлари учун фермерлардан бирини қамоққа олиш бўйича топшириқ бергани акс этган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+