Вазирнинг собиқ ўринбосарлари ҳоким лавозимига тайинланди
Эслатиб ўтамиз, 7 август куни Дилшод Султанов ва Эркин Рустамов вазир ўринбосарлигидан бўшатилганди.
Жамият
8 август 2023 йил
Иқтисодиёт ва молия вазирининг икки собиқ ўринбосари ҳокимликка тайинланди.
Жумладан, Султанов Дилшод Шухратович Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳар ҳокими лавозимига тайинланди.
Рустамов Эркин Эркамович эса Зангиота тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, 7 август куни Дилшод Султанов ва Эркин Рустамов вазир ўринбосарлигидан бўшатилганди.
Ўз навбатида Зангиотанинг аввалги ҳокими Абдивахоб Тамикаев ўз аризасига кўра лавозимидан олинганди.