Иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосарлари ишдан олинди

Шунингдек, вазирликда бошқа муҳим тайинловлар амалга оширилди. 

Иқтисод
7 август 2023 йил
Иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосарлари ишдан олинди

Президентнинг тегишли қарори (ПҚ-261, 07.08.2023 йил) билан иқтисодиёт ва молия вазирлигида айрим раҳбар ходимлар лавозимга тайинланди ва айримлари лавозимидан озод этилди. Жумладан:

Илҳом Иброхимович Норқулов вазирнинг биринчи ўринбосари этиб тайинланди, шу муносабат билан вазир ўринбосари лавозимидан озод этилди;

Шунингдек, иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосарлари Эркин Эркамович Рустамов ҳамда Дилшод Шуҳратович Султанов бошқа ишга ўтиши муносабати билан, лавозимидан озод этилди;

Аҳадбек Яҳёбекович Ҳайдаров вазир ўринбосари этиб тайинланди, шу муносабат билан қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди;

Абдулазиз Абдулаҳадович Ҳайдаров вазир ўринбосари этиб тайинланди, у бунга қадар бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси директори эди;

Отабек Рустамович Фозилкаримов вазир ўринбосари этиб тайинланди, шу муносабат билан соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди;

Бобур Ботирович Ходжаев вазир ўринбосари этиб тайинланди, шу муносабат билан Президент Администрациясининг банк-молия, солиқ соҳаларини ривожлантириш ва “хуфёна иқтисодиёт”ни қисқартириш шўъбаси мудири лавозимидан озод этилди;

Жасур Ҳазратқулович Қаршибоев вазир ўринбосари этиб тайинланди;

Муродбек Бекберганович Атаджанов вазирлик ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси раиси этиб тайинланди.

 

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+