Грузияда уруш бошланган кун

Platina.uz 7 август санаси билан боғлиқ муҳим воқеликларни жамлади.

Жамият
7 август 2023 йил
Грузияда уруш бошланган кун

7 август санаси билан боғлиқ хабарлар.

Воқеалар.

1679 йил – Ниагарада биринчи кема сувга туширилди, у Буюк кўлларда суза бошлади.

1929 йил – собиқ иттифоқ олий бошқарув органи ва ҳукуматининг араб ёзувини лотинлаштириш тўғрисидаги қарори қабул қилинди. Умуман, ўзбек ёзувини лотинлаштириш ғояси 1921 йилда ўзбек тили ва унинг имлосига бағишланган биринчи Туркистон ўлка қурултойида ўртага ташланган, аммо кўпчилик томонидан қўллаб-қувватланмаган эди. Лекин араб имлосини ўзбек тилига мослаштириш мураккаблиги учун мутахассислар уни енгиллаштириш йўлини изладилар. Кенгаш иштирокчиси Абдурауф Фитрат ўз нутқида араб графикасини босмалашда ва қўллашда бир қатор қийинчиликлар борлигини кўрсатиб ўтди ва уни соддалаштириш зарурлигини таклиф қилди. Аммо кейинчалик Фитрат ўз фикрини ўзгартириб, ўзбек ёзувини лотинлаштириш тарафдори бўлган.

1932 йил – собиқ иттифоқ олий бошқарув органи ва ҳукумати “Давлат корхоналари, колхозлар ва матлуботлар ҳамда жамоат (социалистик) мулкини мустаҳкамлаш тўғрисида” қарор чиқарди. Аҳоли ўртасида “беш бошоқ ҳақида қонун” номи билан “машҳур” бўлган бу қарор совет давлати юзидаги оқ ниқобни бутунлай олиб ташлади.

Академик Наим Каримовнинг қайд этишича, “оч деҳқонларга қарши кураш учун” қабул қилинган бу қарор давлат ва жамоат мулкини ўғирлагани учун ўлим жазоси бериладиган жиноятлар билан тенглаштирди. Бирлашган давлат сиёсий бошқармаси “учлик”ларига ўлим ҳақидаги ҳукмларни сиёсий бюро тасдиғисиз ижро этиш ижозати берилди. Донни ўғирлагани учун ҳар қандай колхозчи ўн йил оладиган бўлди. Ҳаттоки манман деган судялар ҳам бир неча бошоқни ўғирлаган деҳқонни ўн йилга лагерга юбориш учун қўл кўтара олмадилар.

1960 йил – Кот-д‘Ивуар Франциядан мустақиллигини эълон қилди.

1970 йил – биринчи компьютер шахмат турнири ўтказилди.

1976 йил – 11 ойлик парвоздан сўнг Викинг 2 космик кемаси Марс сайёраси орбитасига кирди.

1985 йил – Британия журналистлари BBC Шимолий Ирландиядаги воқеалар ҳақида ҳужжатли фильм намойиш этишдан бош тортганига норозилик билдириш учун бир кунлик иш ташлаш уюштирдилар.

1990 йил – Ироқнинг Қувайтга тажовузкорлиги натижасида БМТ Ироққа қарши иқтисодий санкциялар киритди.

1999 йил – Доғистонга жангарилар бостириб кирди, Иккинчи Чечен уруши бошланди.

2002 йил – Шимолий Кореяда халқаро лойиҳа доирасида қурилаётган бўлажак атом электр станцияси пойдеворига бетон қуйиш маросими бўлиб ўтди.

2008 йил – Ўзбекистон Президентининг “Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузурида муқаддас қадамжоларни сақлаш ва обод этиш хайрия жамғармасини ташкил қилиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

  • Грузияда уруш бошланди.

2014 йил – Ўзбекистон ҳукуматининг “Тошкент давлат шарқшунослик институти ҳузурида Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқ қўлёзмалари маркази фаолиятини ташкил этиш ҳамда кутубхонанинг янги биноси қурилишини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

  • Донбасс Украина батальони Иловаиск учун ҳужум бошлади. Жанг фақат 3 сентябрда якунланди.

2017 йил – Ўзбекистон Президенти “Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳаси ходимлари кунини нишонлаш тўғрисида”ги фармонни имзолади. Унга мувофиқ, 2017 йилдан бошлаб август ойининг иккинчи якшанба куни “Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳаси ходимлари куни” деб эълон қилинди.

2020 йил – Ўзбекистон ҳукуматининг “2025 йилда Ўзбекистонда ёшлар ўртасидаги IV ёзги Осиё ўйинларини ўтказишга тайёргарлик кўриш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Таваллудлар

1947 йил – София Ротару, қўшиқчи, СССР халқ артисти.

1960 йил – Девид Духовний, америкалик актёр, икки марта Олтин глобус мукофоти совриндори

1966 йил – ўзбек дипломати. Ўзбекистон Республикасининг Украина ва Молдова давлатларидаги собиқ фавқулодда ва мухтор элчиси Илҳом Ҳайдаров;

  • америкалик интернет-тадбиркор, Википедия асосчиси, Викимедиа фонди президенти Жимми Уэлс,

 

1980 йил – ўзбек ҳуқуқшуноси, дипломат, 2017-2023-йилларда Ўзбекистоннинг АҚШ, Канада ва Бразилиядаги элчиси, 2023-йилдан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Жавлон Ваҳобов;

1983 йил – тарихчи олима, журналист, муҳаррир, ислом тарихи ва фалсафаси, умумий турк тарихи бўйича мутахассис, Истанбул Тиcарет Университетида тарих фанлари доктори Зебинисо Камалова таваллуд топган.

 

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+