Москва аэропортларида беқарор вазият вужудга келди

Ўзбекистондан учган рейслар ҳам бошқа шаҳарларга йўналтирилмоқда. 

Жамият
31 август 2023 йил
Москва аэропортларида беқарор вазият вужудга келди

31 август, пайшанба куни эрталаб Москва шаҳрининг Внуково, Домодедово ва Шереметево аэропортларида 40 дан ортиқ рейс кечиктирилди, деб хабар бермоқда «Яндекс. Расписания». Внуководан эса учта самолётнинг парвози бекор қилинди.

Аэропортларда «Ковер» режими жорий этилган. Бу номаълум ва хавфли учра жисмлар ҳавода мавжудлигини қайд этади.

Шунингдек, Домодедовода битта рейс бекор қилинди, 18 таси кечиктирилди. 8 та самолёт эса Шереметеводан жадвал бўйича учмади. Кечикишлар сабаблари номаълумлигича қолмоқда.

Uzbekistan Airways АЖ маълумотига кўра, компаниянинг Москвага учаётган рейслари бошқа шаҳарларга йўналтирилган. Жумладан:

HY611 рейси Самара халқаро аэропортига;
HY9615 рейси Қозон халқаро аэропортига;
HY9613 рейси эса Санкт-Петербург халқаро аэропортига.

Aввалроқ Москвада 27 август, якшанбага ўтар кечаси 23 га яқин рейс кечиктирилгани хабар қилинганди. Бунинг сабаби кучли туман дея келтирилган. Маълумотларга кўра, Внуково аэропортида 11 та, Шереметевода бешта, Домодедовода олтита рейс кечиктирилган, яна бир рейс бекор қилинган. 

Эслатиб ўтамиз, сўнгги вақтларда Россиянинг марказий шаҳарлари дронлар ҳужумига учрамоқда. Жумладан 30 август куни Псков аэропорти кучли ҳужумларга учради. 

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+