Псков аэропорти кучли ҳужумга учради, Россия эса Киевни бомбалади
Россиянинг Псков халқаро аэропорти 30 август, чоршанбага ўтар кечаси учувчисиз учиш аппаратлари томонидан ҳужумга учради.
Россиянинг Псков халқаро аэропорти 30 август, чоршанбага ўтар кечаси учувчисиз учиш аппаратлари томонидан ҳужумга учради. Бу ҳақда маҳаллий ОAВ гувоҳларнинг ҳаво бандаргоҳи ҳудудидаги ёнғин, шунингдек, отишма ва портлашлар акс этган тасвирларга таяниб хабар берди. Кейинроқ ҳужум ҳақидаги маълумотни Псков вилояти губернатори Михаил Ведерников ҳам тасдиқлади.
Унинг сўзларига кўра, 30 август куни Псков аэропортидаги барча рейслар зарар миқдори аниқланмагунча бекор қилинади. "Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, жиддий нарса йўқ, аммо буни тунда текшириш қийин", деди Ведерников.
Aэропорт қўшма аеродром бўлиб, унда ҳарбий ва фуқаролик самолётлари жойлашган. “ТAСС” агентлигининг маҳаллий фавқулодда хизматларга таяниб хабар беришича, ҳужум натижасида камида тўртта Ил-76 ҳарбий-транспорт самолёти шикастланган. Aгентликнинг таъкидлашича, Псков ва минтақа устидаги ҳаво ҳудуди парвозлари вақтинча чекланган.
Ўз навбатида Россия кучлари Киев шаҳри ва вилоятини ўққа тутган. Киев мэри Виталий Кличкога кўра, ракета бўлаклари тушиши оқибатида икки киши ҳалок бўлган.