Ҳоким билан гап талашган мактаб директори калтакланди
Айни пайтда унга шифохонада ёрдам кўрсатилмоқда.
Жамият
31 август 2023 йил
Сурхондарёда вилояти ҳокими билан мажлисда тортишган директор Умида Турсунова калтаклаб кетилди. Бу хабарни унинг укаси тасдиқлади.
Айтилишича, бошқа бир ўқитувчининг оила аъзолари Турсуновани калтаклаган. Айни пайтда унга шифохонада ёрдам кўрсатилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Турсунованинг август ойи бошида Сурхондарё ҳокими Улуғбек Қосимов билан тортишган видеоси тарқалганди. Видеода ҳоким директор аёлни ушлаш учун ИИБ ходимларига мурожаат қилгани ҳам акс этган.
Шунингдек, Олий суд баёноти билан директор қамалгани ҳам маълум бўлганди.