Барча мактаблар президент мактаблари даражасига чиқади

Шавкат Мирзиёевнинг айтишича, бир йилда уларнинг иши баҳоланиб, янги тизимни самарали қўллаган ўқитувчиларга 40 фоизгача устама берилади.

Сиёсат
28 август 2023 йил
Барча мактаблар президент мактаблари даражасига чиқади

Республика бўйича 500 та мактабда Президент ва ихтисослашган мактаблар ўқув дастури, баҳолаш тизими жорий этилади.

Шавкат Мирзиёевнинг айтишича, бир йилда уларнинг иши баҳоланиб, янги тизимни самарали қўллаган ўқитувчиларга 40 фоизгача устама берилади.

Шунингдек, мактабгача ва мактаб таълими вазирига вилоят ҳокимлари билан бирга келаси йилдан ушбу 500 та мактабнинг ҳар бирига 3 тадан мактабни бириктириб, янги тизимни йўлга қўйиш топширилди. Бу ишлар орқали яна 1,5 мингта мактабга Президент ва ихтисослашган мактаблар методикаси, муҳити кириб боради.

Келгуси 5 йилда ушбу тизим барча мактабларда жорий қилинади. Мактабларни компьютер синфлари билан жиҳозлашга республика бюджетидан 320 миллиард сўм ажратилиб, мактабларга 40 мингга яқин компьютерлар олиб берилди.

Янги ўқув йилида ушбу мақсадлар учун республика бюджетидан 200 миллиард сўм, маҳаллий бюджетлардан яна 200 миллиард сўм ажратилади.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+