platina.uz

АҚШдан виза ва иш ваъда қилган аёл катта пул билан ушланди

Сўнгги вақтларда ўзбекистонликлар орасида турли йўллар орқали АҚШга кетиш ҳаракати кўпайиб бормоқда

Жамият
3 июль 2023 йил
АҚШдан виза ва иш ваъда қилган аёл катта пул билан ушланди

Бухоро вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ўтказган тезкор тадбирда АҚШга юборишни ваъда қилган шахс қўлга олинди.

Бухоро шаҳар, “Наврўз” маҳалласида яшовчи 43 ёшли Ғ.Д исмли аёл бошқа бир фуқарога виза олиб бериш ҳамда AҚШда яшовчи танишлари орқали ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилгани аниқланган.

Aёл “ўз хизмати” эвазига 25 минг доллар миқдорида пул талаб қилган. У ўзи яшаб келаётган хонадонида келишилган пулнинг 10 минг долларини олган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Ғ.Д. га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги вақтларда ўзбекистонликлар орасида турли йўллар орқали АҚШга кетиш ҳаракати кўпайиб бормоқда. АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси Мексика орқали мамлакатга кирмоқчи бўлганлари огоҳлантирганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+