Қрим кўпригида фавқулодда ҳолат: портлаш оқибатида одамлар ҳалок бўлган

Россия ҳудудини Қрим билан боғлаб турувчи кўприкда  “фавқулодда вазият” туфайли ҳаракат тўхтатилган.

Жаҳон
17 июль 2023 йил
Қрим кўпригида фавқулодда ҳолат: портлаш оқибатида одамлар ҳалок бўлган

Россия аннекция қилган Қрим кўпригида “фавқулодда вазият” туфайли транспорт ҳаракати тўхтатилди. Маҳаллий манбалар портлашлар ҳақида хабар берган. 

Россия ҳудудини Қрим билан боғлаб турувчи кўприкда  “фавқулодда вазият” туфайли ҳаракат тўхтатилган. Керчдаги манбалар иккита портлаш содир бўлганини хабар қилмоқда.

"Қрим кўпригида транспорт ҳаракати тўхтатилди: Краснодар ўлкасидан 145-кўмак ҳудудида фавқулодда ҳолат юз берди", деб ёзди Қрим ҳукумати раҳбари Сергей Aксёнов.

Маълумотларга кўра, Белгород вилоятидан бўлган эр вахотин портлашларда ҳалок бўлган, ёш қизалоқ эса оғир жароҳатланган. 

Россия транспорт вазирлигига кўра, кўприкнинг асфалт қисмига зарар етган. Кўприкнинг муҳим таянч қисмларига зарар етгани ҳақида маълумотлар йўқ. 

Ҳозирда кўприк бўйлаб жуда катта тирбандликлар вужудга келган.  Маҳаллий ҳукумат Россия оккупация қилган Херсон вилояти орқали Қримга келишни тавсия қилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 8 октябр куни ҳам кўприкда йирик портлаш юз берган ва беш киши ҳалок бўлганди. Украина ва Россия ушбу портлашда бир-бирини айлаб чиққанди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+