Афғонистонда монархия қулаган кун

Platina.uz 17 июль санаси билан боғлиқ муҳим воқеликларни жамлади.

Жамият
17 июль 2023 йил
Афғонистонда монархия қулаган кун

17 июл санаси билан боғлиқ хабарлар.

  • Халқаро жиноий адолат куни.
  • Бутунжаҳон эмодзи куни.
  • Словакияда мустақиллик куни

Воқеалар.

1775 йил — АҚШда дунёдаги биринчи ҳарбий госпитал очилди.

1868 йил – Япония пойтахти Киотодан Токиога кўчирилди.

1902 йил – 25 ёшли америкалик Уиллис Cарриер биринчи кондиционер дизайнини таклиф қилди.

1928 йил – Президентлик сайловларида ғалаба қозонган мексикалик сиёсатчи Алваро Обрегон Мехико шаҳрида расмий қабул пайтида ўлдирилди.

1945 йил – Иккинчи жаҳон уруши якунлангани туфайли Тошкент шаҳрига ҳарбийларнинг биринчи эшелони қайтиб келди. Ҳарбийларни демобилизация қилиш жараёни 1948 йил бошига келиб тугади. Армия нафақат демобилизация ҳисобига, балки айрим қисм ва ҳарбий ўқув юртлари, ҳарбий бошқарув органларининг тарқатилиши ҳисобига ҳам қисқариб борди. Қолган қисмлар ва бирлашмалар тинчлик даври штатларига ўтказилди. Бу жараёнлар Туркистон ҳарбий округида ҳам амалга оширилди. Фронтдан қайтганлар меҳнат фронтига жалб этилди.

1966 йил – Сирдарё педагогика институти (ҳозирги Гулистон давлат университети)га Ғафур Ғулом номи берилди.

1973 йил — Афғонистонда монархия ағдарилиб, республика эълон қилинган.

1976 йил – Монреалда ХХI Олимпия ўйинлари бошланди.

1992 йил – Словакия депутатлари Словакиянинг Чехословакиядан ажралиб чиқиши ва ўз суверен давлатини яратиш учун овоз берганидан сўнг, Чехословакия Президенти Ватслав Ҳавел истеъфога чиқди.

1994 йил — Бразилия терма жамоаси Италия термасини мағлуб этиб, футбол бўйича тўртинчи маротаба жаҳон чемпиони бўлди.

1995 йил – Европа Иттифоқи Россия билан савдо шартномасини имзолади.

2011 йил — Ўзбекистон халқаро транспорт йўлаги бўйича битимни тасдиқлади.

2015 йил – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «2035 йил давригача Термиз шаҳрининг бош режасини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

2018 йил – Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника институти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Таваллудлар

1937 йил – ҳажвчи ёзувчи, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Неъмат Аминов;

1947 йил – Ўзбекистон халқ артисти Дилбар Икромова;

1954 йил — Ангела Меркел, немис сиёсатчиси, Германия канцлери (2005-2021);

2002 йил –  Шахмат бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзоси, Ўзбекистон чемпиони Маликова Маржона Абдумажид қизи таваллуд топди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+