platina.uz

Шифокор жигар учун хавфли омилларни санаб ўтди

Жигар ҳолатига зарар етказадиган бир қатор маҳсулотлар мавжуд.

Жамият
26 июнь 2023 йил
Шифокор жигар учун хавфли омилларни санаб ўтди

Терапевт Тамара Илинская алкоголдан ташқари жигарга катта зарар етказадиган одатлар ва маҳсулотлар ҳақида гапирди.

Ушбу органнинг шикастланиши соғлиқ учун жуда хавфли бўлиши мумкин: цирроз, органнинг ёғли дегенерацияси эҳтимоли бор, диабет, гепатит ва саратон хавфи ҳам ортади.

Жигар ҳолатига зарар етказадиган бир қатор маҳсулотлар мавжуд. Хусусан, меваларни ортиқча истеъмол қилиш. Кўп миқдордаги фруктоза жигарнинг ёғ босиши ва диабетга ҳисса қўшади. Олманинг кам миқдори фойда келтирса, кўпи жигарга зарар бўлади, дейди шифокор.

Ўзини-ўзи даволаниш, ҳар хил дориларни шифокор маслаҳатисиз ичиш ҳам жигар муаммоларига олиб келади. Чарчоқ, иштаҳанинг йўқолиши, қориннинг юқори қисмида ноқулайлик ва оғриқлар шифокор томонидан даволаниши керак, чунки бу аломатлар жигар билан боғлиқ муаммоларни кўрсатиши мумкин.

Шифокорнинг фикрича, жигар инсон организмидаги энг муҳим метаболик орган бўлиб, заҳарли моддаларни зарарсизлантириш, парчалаш ва хавфли заҳарли моддаларни олиб ташлаш учун жавобгардир.

Жигар гормонал мувозанатни, организмдаги ёғлар ва шакар алмашинувини назорат қилади ва иммунитет тизимининг соғлом ишлашида муҳим рол ўйнайди.

Аввалроқ, алкогол ва газли ичимликларнинг янги хавфи ҳақида маълумот берилганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+