Шифокор алкогол ва газланган ичимликларнинг янги хавфларини очиқлади

Ўз навбатида, турли газланган ва энергетик ичимликлар ва мева шарбатлари мияга зарар етказиши мумкин, дейди шифокор.

Жамият
24 июнь 2023 йил
Шифокор алкогол ва газланган ичимликларнинг янги хавфларини очиқлади

Жарроҳ, андролог, онкуролог Марк Гадзиян баъзи ичимликлар, шу жумладан алкоголли ичимликлардан организм оладиган калориялар катта хавф туғдириши ҳақида огоҳлантирди.

“Гап шундаки, алкоголнинг ўзига хос хусусиятларидан бири юқори глисемик индекс бўлиб, у шакарникидан юқори”,— деб ёзади мутахассис.

Унинг сўзларига кўра, спиртли ичимликлардан олинган калориялар дарҳол қонга киради. Унинг натижасида ҳосил бўладиган ортиқча вазн нон ва ширинликлар таъсиридан кўпроқ бўлиши мумкин.

Ўз навбатида, турли газланган ва энергетик ичимликлар ва мева шарбатлари мияга зарар етказиши мумкин, дейди шифокор.

"Газланган ичимликлар таркибида заҳарлилиги билан машҳур бромланган ўсимлик ёғи (озиқ-овқат қўшимчаси Е443) мавжуд, у организмда маълум миқдорда тўпланганида асабий бузилиш ва қисман хотирани пасайтириши мумкин", дея тушунтирган Гадзиян.

У ёзда одамларга оддий ичимлик суви, чой, дамламалар ва бошқа шакарсиз ичимликлар ичишни маслаҳат берган.

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+