platina.uz

Тошкентдаги омборда катта миқдорда муддати ўтган ичимликлар аниқланди

Уларнинг яроқлилик муддати махсус суюқлик ёрдамида ўзгартирилиб, сотувга чиқариш учун тайёрлаб қўйилган. 

Жамият
13 март, 10:18
Тошкентдаги омборда катта миқдорда муддати ўтган ичимликлар аниқланди

Тошкент шаҳрида яроқлилик муддати ўтган катта миқдордаги ичимлик маҳсулотлари аниқланди

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва сифати кафолатланмаган маҳсулотларнинг савдога чиқарилишининг олдини олиш мақсадида ДХХ ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда Алкогол ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси вакиллари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Хусусан, Тошкент шаҳрида спиртли ва салқин ичимликлар савдоси билан шуғулланувчи 2 та хусусий корхонанинг Яшнобод туманида жойлашган омборида катта қисмининг яроқлилик муддати ўтган, умумий қиймати 429 млн. 629 минг сўмлик 79.172 дона салқин ичимликлар ҳамда 134 млн. 845 минг сўмлик 3.374 дона спиртли ичимликлар сақланаётганлиги аниқланди.

Шунингдек, омборда кирим ҳужжатларига эга бўлмаган, қиймати 1 млрд. 187 млн. сўмлик, маҳаллий ва хориждан келтирилган 25.746 дона турли хил спиртли ичимликлар мавжудлиги ҳам аниқланди.

Текширув давомида салқин ичимликларнинг асосий қисмининг яроқлилик муддати махсус суюқлик ёрдамида ўзгартирилиб, сотувга чиқариш учун тайёрлаб қўйилганлиги маълум бўлди.

Ўз навбатида, яроқлилик муддати ўтган ва кирим ҳужжатларига эга бўлмаган ичимликлар сифатини текшириш юзасидан экспертиза тайинланди.

Ҳозирда терговга қадар текширув тадбирлари амалга оширилмоқда.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+