platina.uz

Рақобат қўмитаси "Coca-Cola" ва "Pepsi"ни жаримага тортди

Улар реклама ва ахборот жойлаштириш тартибини бузишда айбланган. 

Жамият
4 март, 10:18
Рақобат қўмитаси "Coca-Cola" ва "Pepsi"ни жаримага тортди

Рақобат қўмитаси машҳур ичимлик белгиларини жаримага тортди.

Қўмитанинг Тошкент шахар ҳудудий бошқармаси томонидан жорий йилнинг январ ва феврал ойлари давомида реклама тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлиги юзасидан ўрганиш ва мониторинг ишлари олиб борилган.

Олиб борилган ўрганиш натижаларига мувофиқ, Ҳудудий бошқарма Махсус комиссияси томонидан Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатаётган 30 дан ортиқ хўжалик юритувчи субъектларга ииш қўзғатилган.

Мисол учун:
“COCA-COLA ICHIMLIGI UZBEKISTON LTD” MCHJ XK,
“INTERNATIONAL BEVERAGES TASHKENT” MCHJ XK (PEPSI),
“MAK FOOD SERVIS” MCHJ,
“LUMIERI” MCHJ,
“TURAN MEDIA” MCHJ,
“OQTEPA FOOD SERVICE” MCHJ,
“BARATRUM” MCHJ (SAFIA) нисбатан “Реклама тўғрисида”ги Қонун ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг “Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида”ги 104-сонли қарори билан тасдиқланган Низомда белгиланган ташқи реклама ва ахборотни жойлаштириш тартиби бузилиши юзасидан ишлар қўзғатилган.

Уларга молиявий жарималар қўллаш ҳақида қарорлар қабул қилинди.

Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+