Тамаки бутунлай тақиқланган ягона давлат

Platina.uz 16 июнь билан боғлиқ муҳим воқеликларни жамлади.

Жамият
16 июнь 2023 йил
Тамаки бутунлай тақиқланган ягона давлат

Platina.uz 16 июнь билан боғлиқ муҳим воқеликларни жамлади.

Халқаро оилавий пул ўтказмалари куни. БМТ томонидан қабул қилинган ва бутун дунёда тан олинган ушбу байрам ҳар йили 200 миллиондан ортиқ муҳожирнинг ўз оила аъзоларининг ҳаётини яхшилашга қўшган ҳиссасини эътироф этиш мақсадида нишонланади. Қолаверса, индивидуал пул ўтказмалари нисбатан кичик қийматга эга бўлиши мумкин, лекин ривожланаётган дунё учун жуда муҳимдир. Ушбу пул ўтказмалари уларнинг уй хўжалигини бошқаради, болаларни мактабга юборади ва соғлиқни сақлаш тизимига сарфланади. Халқаро оилавий пул ўтказмалари куни бутун дунёда эътироф этилган ва хавфсиз, тартибли ҳамда мунтазам миграция тўғрисидаги глобал келишувнинг асосий ташаббуси бўлиб, сўнгги йигирма йил ичида пул ўтказмалари оқими беш бараварга кўпайди.

Африкалик болаларни ҳимоя қилиш халқаро куни. Байрам тарихи 1971 йилда Сошето шаҳарчасидаги 20 мингдан ортиқ жанубий африкалик талабалар ўз тилларида ўқитишни талаб қилиб, кўчаларга чиқишган кун билан боғлиқ. Ўшанда полиция юзлаб намойишчиларни ўлдирган эди. Дастлаб бу байрам Жанубий Африкада ёшлар куни деб аталган, бироқ ҳозир бутун дунёда Халқаро Африка болалари куни сифатида тан олинган. Бу кун африкалик болаларнинг сифатли таълим олишлари учун дуч келадиган тўсиқларга эътибор қаратиб, курашиб келади.

Халқаро шаршаралар куни. Бу кун ҳар йили ажойиб гўзалликларни олқишлаш учун нишонланади. Шаршаралар бутун дунё аҳолиси учун жуда муҳимдир. Гарчи Александр фон Гумболдт улар ҳақида 1820 йилларда ёзган бўлса-да, аммо тан олиш керак, шаршаралар ҳали тўлиқ ўрганилмаган. Тадқиқотчилар эса шунчаки уларга ном бераверишган холос. Айниқса, европаликларнинг шаршараларни номлаш тенденцияси ўша пайтда одамларнинг табиатга бўлган илмий эътибори ортиши, романтизмнинг кучайиши ва саноат инқилоби туфайли гидроэнергетиканинг аҳамияти ошиши билан боғлиқ. Бироқ европалик тадқиқотчилар кўпинча маҳаллий халқлар томонидан берилган номларни эътиборсиз қолдиришар ва бошқа ном қўйишарди. Мисол учун, шотландиялик шифокор ва тадқиқотчи Девид Ливингстон Виктория шаршарасини қиролича Виктория номи билан атаган, гарчи маҳаллий аҳоли уни Моси-оа-Туня деб аташса-да.

Бутунжаҳон денгиз тошбақалари куни. Бу байрам ҳар йили денгиз тошбақалари аҳволи ҳақида огоҳликни ошириш ва денгиз тошбақалари ҳаётини сақлаб қолиш учун нишонланади. Ҳар йили океанларимизга саккиз тоннага яқин пластмасса ташланиши денгиз тошбақалари учун ўта хавфли, шунинг учун саккиз денгиз тошбақаси туридан олтитаси йўқ бўлиб кетиш арафасида. Бундан ташқари, денгиз тошбақалари учун бошқа кўплаб таҳдидлар мавжуд, масалан, пляжларда қирғоқ ривожланишининг бузилиши, денгизни ифлослантирувчи моддалар, балиқ овлаш воситалари(тўр)га тушиб қолиш ва тошбақа гўштининг савдоси.

Воқеалар

  • 1930 йил – собиқ иттифоқда туғуруқ таътили ўрнатилди.
  • 1943 йил – 54 ёшли Чарли Чаплин 18 ёшли Уна Униллга уйланган. Ушбу жуфтлик 30 йиллик никоҳда саккиз нафар фарзандни тарбиялаб вояга етказишган.
  • 1944 йил – жинсий зўравонлик билан айбланган 14 ёшли Жорж Жуниус Стинни Қўшма Штатларда қатл этилган энг ёш одамга айланди.
  • 1963 йил - космонавт Валентина Терешкова космосдаги биринчи аёл бўлди.
  • 1964 йил - америкалик қора танлилар ҳуқуқи ҳимоячилари етакчиси Мартин Лютер Кингга Нобел мукофоти берилди.
  • 1993 йил – Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент давлат юридик институтини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
  • 2010 йил - Бутан тамаки чекишни бутунлай тақиқлаган биринчи давлатга айланди.
  • 2015 йил – америкалик бизнесмен Дональд Трамп бўлажак сайловларда Америка Қўшма Штатлари президентлигига номзодини қўйиш кампаниясини эълон қилди.
  • 2019 йил – Гонконгдаги норозилик намойишларида 2 000 000 дан ортиқ одам қатнашди, бу Гонконг тарихидаги энг йирик норозиликдир.

Таваллудлар

  • 1932 йил – Ўзбекистон халқ артисти, актёр ва хонанда Жалолиддин Охунов;
  • 1985 йил – Ўзбекистон ёшлар симфоник оркестри асосчиси, бадиий раҳбари ва бош дирижёри ҳамда Ўзбекистон давлат консерваторияси ректори Камолиддин Ўринбоев;
  • 1990 йил – ўзбек актёри Йигитали Мамажонов;
  • 1991 йил – ўзбекистонлик профессионал боксчи Фазлиддин Ғоибназаров таваллуд топган.
© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+