Суриядаги жангларда қатнашган андижонлик ушланди

Ўша пайтлари террор ташкилотлари ўртасида юзага келган келишмовчиликлар, амир бўлиш учун етакчиларнинг ўзаро низоларини кўриб, ҳафсаласи пир бўлган ука онаси юборган пуллар ёрдамида Туркияга қайтган.

Жамият
13 июнь 2023 йил
Суриядаги жангларда қатнашган андижонлик ушланди

Жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар судининг ҳукмига кўра, “Тавҳид ва жиҳод катибаси” террор ташкилоти фаолиятида қатнашган фуқаро Жиноят кодексининг 155-2 ва 244-2-моддалари билан айбли деб топилиб, 10 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум этилган.

Андижон шаҳрида яшовчи шахс 2017 йилнинг июнь ойида ишлаш учун Туркиянинг Истанбул шаҳрига бориб, савдо дўконида сотувчилик билан шуғулланган. Орадан бир йил ўтиб, унинг олдига акаси боргач, улар бирга ишлай бошлашган.

Лекин диний мутаассибликка берилган ака ўз укасини тўғри йўлдан адаштириб, унга террорчилик ташкилотлар ва диний экстремистик оқимларнинг ғоявий раҳнамолари бўлган Содиқ Самарқандий, Абдуллоҳ Зуфар, Абдуллоҳ Бухорийнинг маърузаларини тарғиб қилган, Сурияга бориб, жиҳод қилиш лозимлигини айтган.

2018 йилнинг куз ойларида аввал ака, кейинроқ ука Суриядаги террор ташкилоти сафига қўшилган. Лекин қуролли тўқнашувлар вақтида ака ҳалок бўлган.

Ўша пайтлари террор ташкилотлари ўртасида юзага келган келишмовчиликлар, амир бўлиш учун етакчиларнинг ўзаро низоларини кўриб, ҳафсаласи пир бўлган ука онаси юборган пуллар ёрдамида Туркияга қайтган.

Кейинроқ бир муддат Қирғизистонда, сўнгра Қозоғистонга борган ва бу давлатнинг сохта фуқаролик паспортини олган. У ҳужжатни қалбакилаштиргани учун ушланиб, жиноий жавобгарликка тортилган.

Жазо муддатини ўтаб бўлгач, Ўзбекистонга депортация қилинган. Бу ерда эса Суриядаги ҳаракатлари учун қамалган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+