Ўзбекистонда муддатидан илгари Президент сайлови ўтказилади

Президент бугун иккита муҳим фармонни имзолаганини эълон қилди.

Сиёсат
8 май 2023 йил
Ўзбекистонда муддатидан илгари Президент сайлови ўтказилади

"Бугун биз тарихнинг янада масъулиятли ва ҳал қилувчи палласида турибмиз. Мамлакатимиз тараққиётида мутлақо янги даврга қадам қўймоқдамиз", - деди Президентимиз.

Янгиланган Конституция қабул қилиниши билан Учинчи Ренессанс учун ҳуқуқий пойдевор яратилгани қайд этилди.

Бугун халқимиз интилаётган ана шу буюк мақсадни амалга оширишга муносиб ҳисса қўшаман, деган ҳар бир юртдошимиз аввало ушбу пойдеворга таяниб ҳаракат қилиши лозим. 

Айниқса, униб-ўсиб келаётган ёш авлодимизнинг орзу-интилишларини рўёбга чиқаришда, ёшларимиз келажаги учун мустаҳкам замин ҳозирлашда Асосий қонунимиз уларга беқиёс имкониятлар очиб беради.

Шу муносабат билан Президент бугун иккита муҳим фармонни имзолаганини эълон қилди.

Биринчи фармон янгиланган Конституцияни ҳаётга жорий этиш, ижросини таъминлаш учун унинг мазмун-моҳиятини халқимиз ўртасида кенг тарғиб қилиш бўйича аниқ вазифаларни назарда тутади.

Бош қонунимизнинг ҳар бир банди ва моддасини жамиятимиз, айниқса, ёшларимиз учун ҳаёт қоидасига айлантириш, бу борада уларнинг тушунча ва тасаввурларини кенгайтириш; ҳар бир маҳалла, таълим маскани, ташкилот ва корхонада чуқур ўрганиш мақсадида ўқув дастурлари, дарслик ва қўлланмалар яратиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Янгиланган Конституциянинг 128-моддасида мамлакат Президентига берилган ваколатдан фойдаланиб, давлатимиз раҳбари иккинчи муҳим фармонни имзолади.

Унга мувофиқ, юртимизда муддатидан илгари Президент сайлови ўтказилади.

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+