“Ислоҳотларимиз йўлидан ҳеч қачон ортга қайтмаймиз”

“Янгиланган Конституциямизнинг чинакам муаллифи халқимиз бўлди, деб айтишга барча асосларимиз бор” – Президент.

Сиёсат
8 май 2023 йил
“Ислоҳотларимиз йўлидан ҳеч қачон ортга қайтмаймиз”

"Конституциямиз лойиҳасини муҳокама қилишдан бошлаб то уни қабул қилгунча бўлган даврда ўтказилган умумхалқ муҳокамаларида миллионлаб юртдошларимиз фаол ва муносиб иштирок этдилар.

Шу нуқтаи назардан қараганда, янгиланган Конституциямизнинг чинакам муаллифи халқимиз бўлди, деб айтишга барча асосларимиз бор.

Энг муҳими, энди ислоҳотларимиз йўлидан ҳеч қачон ортга қайтмаймиз, “инсон – жамият – давлат”, деган янги тизим асосида фақат ва фақат олдинга қараб борамиз!”, - деди давлатимиз раҳбари.

Албатта, халқимизнинг референдумдаги овози, билдирган юксак ишончи катта масъулият юклаши, эл-юртимизни рози қилиш учун янги марраларга ундаши, ислоҳотларни жадал давом эттиришда янада катта куч-ғайрат ва илҳом бағишлаши таъкидланди.

"Ўзининг юксак фуқаролик бурчини чин дилдан адо этиб, Асосий қонунимизни қабул қилишда амалий таклиф ва ташаббуслари, ғоя ва фикрлари билан фаол иштирок этган кўп миллатли, мард ва олижаноб халқимизга таъзим қиламан”, - деди Президент айни пайтда бўлиб ўтаётган йиғилишда.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+