Халқаро олимпиадада 7 нафар ўзбекистонлик ўқувчи медалга эга чиқди
Бугун Қозоғистоннинг Остона шаҳрида дунёнинг 21 давлатидан ташриф буюрган 113 нафар иқтидорли ўқувчилар 57-Халқаро Менделеев олимпиадасида ўзаро куч синашди. Олимпиада натижасига кўра, 7 нафар ўзбекистонлик ўқувчи медалга эга чиқди.
Олимпиаданинг якуний натижаларига кўра Ўзбекистон ўқувчилари 2 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медални қўлга киритишди.
Ғолиблар билан танишинг:
1. Назаров Азизбек - Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг 11-синф ўқувчиси - олтин медал;
2. Маҳмудов Абдуллоҳ - Учтепа туманидаги 81-мактабнинг 10-синф ўқувчиси - олтин медал;
3. Дилмуродов Соҳибжон - Тошкент шаҳридаги Президент мактабининг 10-синф ўқувчиси - кумуш медал;
4. Раҳимов Далер - Бухоро шаҳридаги 35-мактабнинг 9-синф ўқувчиси - кумуш медал;
5. Каримов Азизбек - Учтепа туманидаги 81-мактабнинг 11-синф ўқувчиси - кумуш медал;
6. Ҳафизов Азизбек - Бухоро давлат тиббиёт институти академик лицейи 2-босқич ўқувчиси - бронза медал;
7. Ҳакимова Шаҳзода - Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг 11-синф ўқувчиси - бронза медал.