Ўзбекистон аламли тарзда мағлуб бўлди
Ўзбекистон - Исроил ўртасидаги жуда оғир ўйинда ғолибни аниқлаш учун 90 дақиқа камлик қилди.
Аргентинада ўтаётган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати нимчорак финал ўйинида Ўзбекистон термаси чорак финалга чиқа олмади.
Ўзбекистон - Исроил ўртасидаги жуда оғир ўйинда ғолибни аниқлаш учун 90 дақиқа камлик қилди. Ҳар иккала терма жамоа ўз дарвозаларини қаттиқ қўриқлашди.
Қўшиб берилган 8 дақиқанинг 7-дақиқасида исроилликлар стандарт вазиятдан унумли фойдаланиб, ғалабани илиб кетишди.
Бошқа бир ўйинда эса АҚШ термаси Янги Зеландияни 4:0 ҳисобида тор-мор этди. Ўзбекистон ва унинг гуруҳдошлари мусобақани тарк этадиган бўлди. Қолган ўйинлар бугун ва эртага бўлиб ўтади.
ЖЧ-U20, нимчорак финал
АҚШ - Янги Зеландия 4:0
Голлар: Вулф 14, Кауэлл 61, Че 75, Пукшташ 82
Ўзбекистон - Исроил 0:1
Гол: Халайли 90+7