Тошкентдаги боғчада болаларга игна тиқилгани ошкор бўлди

Воқеа пойтахтдаги 122-cонли мактабгача таълим ташкилотида содир бўлган.

Жамият
29 май 2023 йил
Тошкентдаги боғчада болаларга игна тиқилгани ошкор бўлди

Тошкент шаҳар Янгиҳаёт тумани 122-боғчада болаларни ухламагани учун оёқларига игна тиқишаётгани айтилаётган видеохабар ижтимоий тармоқларга тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди.

Аниқланишича, педагогика коллежи ўқувчиси Р.М. амалиётини ўташ учун Янгиҳаёт тумани “Орият” МФЙда жойлашган 122-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотига 11 май кунидан 4-сонли кичик гуруҳга қабул қилинган.

26 май куни шу гуруҳ тарбияланувчиларининг икки-уч нафарига ухламагани сабабли игна тиқиб олингани маълум бўлган. Ҳозирда талаба Р.М. амалиётдан четлатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Янгиҳаёт туман ИИО ФМБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+