Тошкентнинг транспорт бош режаси маълум қилинди
Шавкат Мирзиёев Чилонзор туманида “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамияти тизимидаги 7-автобус саройини бориб кўрди.

Президентга Тошкент шаҳрининг янгиланган Транспорт бош режаси бўйича ҳам ахборот берилган.
Унга кўра, шаҳарнинг кенгайиши ва йўловчилар оқими таҳлили асосида, 167 та йўналишдан иборат тарзда ишлаб чиқилган. Шундан 17 тасида кунлик режа белгилаш тартиби бекор қилиниб, босиб ўтилган масофага қараб ҳисоб-китоб тизимига ўтилган. Июнь-июль ойларида қолган 150 та йўналиш ҳам тендер савдолари орқали шундай тизимга ўтказилади.
Аввал хабар берганимиздек, Шавкат Мирзиёев бугун Чилонзор туманига борган ва “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамияти тизимидаги 7-автобус саройини бориб кўрган.
Давлат раҳбари автобусларга сифатли сервисни йўлга қўйиш, йўлкира тўлови тизимини тартибга солиш, ҳаракат назоратини рақамлаштириш, бекатларда шароитларни яхшилаш бўйича кўрсатмалар берган.
Шунингдек, президент Чилонзор саноат зонасидаги корхоналар фаолияти билан ҳам танишган.
— Чилонзор туманида жуда катта инфратузилма, бўш турган бинолар, кафолатланган энергия ресурлари бор. Фақат тадбиркорларга маблағ бериб, хорижий технологиялар олиб келиб, Чилонзорни индустрия хабига айлантириш керак, — деган у.