Ҳар йили оилавий тадбиркорликка 13 триллион сўм кредит ва 1,5 триллион сўм субсидиялар ажратилмоқда
Натижада ўтган йили 1 миллион нафар, 2023 йилнинг биринчи чорагида 210 минг аҳоли камбағалликдан чиқарилди.
Сиёсат
15 май 2023 йил

Бу ҳақда айни пайтда Президент раислигида бўлиб ўтаётган камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлашда янги босқичга ўтиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида Шавкат Мирзиёев маълум қилди.
Қайд этилишича, “Учта дафтар” ва Ижтимоий ҳимоя реестри орқали 2,3 млн муҳтож оилалар, хотин-қизлар, ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган ватандошларимиз моддий ёрдам билан тўлиқ қамраб олинган.