Германия Украина учун янги ҳарбий ёрдам пакетини тайёрламоқда - Der Spiegel

Германиянинг Der Spiegel нашри ҳукуматдаги манбасига таяниб маълум қилишича, ГФР Украинага 20 та Marder бронетранспортёри ва 30 та Leopard 1 танки, 18 та ғилдиракли ўзиюрар гаубица, 4 та IRIS-T-SLM ҳаво мудофаа тизими, 12 та IRIS-T-SLS бошқариладиган ракеталари берган.

Жаҳон
13 май 2023 йил
Германия Украина учун янги ҳарбий ёрдам пакетини тайёрламоқда - Der Spiegel

"Расмий равишда 2,7 миллиард евро миқдоридаги янги ҳарбий ёрдам пакети 14 май куни Украина президенти Владимир Зеленскийнинг Берлин ва Ахенга таклиф қилинган ташрифи чоғида эълон қилиниши мумкин", — дея қўшимча қилади Der Spiegel.

Эслатиб ўтамиз, апрел ойи охирида Германия мудофаа вазири Борис Писториус Украинага 80 та Leopard танкларини етказиб бериш 2023 йил ўрталарида бошланишини маълум қилган эди. Унинг таъкидлашича, Германия ҳозиргача Украинага 18 та Leopard 2A6 танки ҳамда 40 та  Marder пиёдалар жанговор машинаси, шунингдек, эҳтиёт қисмлар ҳамда ўқ-дорилар топширган. 

Германия ҳукумати 25 январ куни Leopard 2 танкларини Украинага бериш ҳақида қарор қабул қилган эди. Маълум қилинишича, ГФР 2 та танк батальони тузишга тайёр ва биринчи босқичда Берлин 14 танкдан иборат гуруҳ жўнатади. ГФРнинг бундай қадамидан сўнг Европанинг бошқа давлатлари ҳам Украинага ўзларида мавжуд Leopard 2 танкларини бериш режалари ҳақида маълум қилишган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+