Тошкент шаҳрини мактаб ўқувчиси сотувга қўйгани маълум бўлди

У бу ишни шунчаки ҳазил учун қилганини, бундай салбий муҳокамалар келтириб чиқариши мумкинлигини ўйлаб кўрмаганини қайд этди.

Жамият
28 апрель 2023 йил
Тошкент шаҳрини мактаб ўқувчиси сотувга қўйгани маълум бўлди

15 ёшли А.А. "OLX" савдо платформасида "Тошкент шаҳри сотилади!" мазмунида эълон жойлаштирган ва унинг бошланғич нархини 250 миллиард АҚШ доллари деб белгилаган.

Ушбу эълон кўпчиликнинг диққат марказида бўлиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлганди. 

"OLX" савдо платформаси бош директори Дониёрбек Турғуновнинг айтишича, эълон бир неча дақиқадан сўнг блокланган. Мутахассис фойдаланувчилардан эълонларни жойлаштиришда барча маълумотлар тўғри ва ҳаққоний бўлишига эътибор қаратишларини сўраган.

Олиб борилган суриштирув натижаларида, ушбу эълонни 8-cинф ўқувчиси қўйганлиги маълум бўлди. Унинг айтишича, у бу ишни шунчаки ҳазил учун қилганини, бундай салбий муҳокамалар келтириб чиқариши мумкинлигини ўйлаб кўрмаганини қайд этган.

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+