1 млрд 577,5 млн сўмлик давлат харидида қонунчиликка зид ҳолатлар аниқланди

Қонуний чора кўриш учун тўпланган ҳужжатлар Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига юборилди ҳамда ҳолат бўйича хизмат текшируви ўтказиш учун Соғлиқни сақлаш вазирлигига сўровнома киритилди.

Давлат харидлари
28 апрель 2023 йил
1 млрд 577,5 млн сўмлик давлат харидида қонунчиликка зид ҳолатлар аниқланди

Чортоқ туман тиббиёт бирлашмаси буюртмачилигида 2023 йил 19 апрель куни ўтказилган 1 млрд 577,5 млн сўмлик давлат харидида Ўзбекистон Республикаси "Давлат харидлари тўғрисида"ги Қонуннинг:  

  • 10-моддаси (рақобат ва холислик принципи); 
  • 14-моддаси (манфаатлар тўқнашуви); 
  • 46-моддаси (давлат харидлари жараёнидаги чекловлар) талаблари бузилганлиги ва бошқа қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйилганлиги Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан аниқланди.

Хусусан, ушбу харидда иштирок этган 2 нафар тадбиркорнинг ҳужжатлари харид комиссиясининг котиби фойдаланган компьютернинг ИП-манзили орқали электрон платформага юкланган.

Мазкур ҳолат бўйича давлат хариди ўтказилган куннинг ўзида Агентлик томонидан харид комиссиясининг баённомасини бекор қилиш тўғрисида буюртмачига тақдимнома киритилди ва қонуний чора кўриш учун тўпланган ҳужжатлар Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига юборилди ҳамда ҳолат бўйича хизмат текшируви ўтказиш учун Соғлиқни сақлаш вазирлигига сўровнома киритилди.

Агентлик тақдимномасига биноан Чортоқ туман тиббиёт бирлашмаси томонидан 27 апрель куни харид комиссиясининг баённомаси бекор қилинди.

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+