platina.uz
Давлат харидлари

21 млрд сўмдан ортиқ давлат харидларида қонун бузилгани аниқланди

Ҳолат “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тизим ташкилотидаги ўрганишлар натижасида кузатилган. 

21 млрд сўмдан ортиқ давлат харидларида қонун бузилгани аниқланди

21 млрд сўмдан ортиқ давлат харидларидаги қонунбузилишлар юзасидан тегишли чоралар кўрилди. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси хабар берди.

Рақобат қўмитасининг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан “QUYUV-MEXANIKA ZAVODI” АЖ томонидан ўтказилган энг яхши таклифларни танлаш (тендер) савдолари “Рақобат тўғрисида”ги қонун талабларига мувофиқлиги юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Олиб борилган ўрганишлар натижасида, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тизим ташкилоти “QUYUV-MEXANIKA ZAVODI” АЖ томонидан ўтказилган жами 21 млрд сўмдан ортиқ бўлган 8 та танлов савдоларида “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 29-моддаси талабларига риоя қилинмагани аниқланди. Яъни савдоларда рақобатни чеклайдиган ёки чеклашга олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлар кузатилган.

Юқоридагиларга мувофиқ, Қўмитанинг ҳудудий бошқармаси Махсус комиссияси томонидан “Рақобат тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилиш аломатлари билан буюртмачи ташкилотга нисбатан иш қўзғатилди. Иш натижаси юзасидан белгиланган тартибда тегишли таъсир чораси қўлланилди.

Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid