Бош прокуратура: “Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган”

Ўқитувчиларнинг оммавий калтаклангани акс этган видеодаги воқеа Сурхондарё вилояти Узун туманидаги 31-сонли ўрта таълим мактабда содир бўлгани исботини топди. Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова бу ҳолатдан даҳшатга тушганини билдирди.
Жамият
18 апрель 2023 йил
Бош прокуратура: “Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган”

Бош прокуратуранинг аниқлашича, 2023 йил 14 апрель куни соат 12:00 ларда Узун туманидаги 31-сонли ўрта таълим мактабининг директор хонасида ўтказилаётган йиғилишда 34 ёшли эркак (ўқитувчи) икки нафар аёл ўқитувчилар билан жанжаллашиб, уларга тан жароҳати етказган. 

Мазкур ҳолат юзасидан 18 апрель куни Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган. 

Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Мактаб ва мактабгача таълим вазири Ҳилола Умарова бу ҳолатдан даҳшатга тушганини билдирди.

“Зиёлилар қатламида бундай ҳолатлар кузатилиши ачинарли. Қўл кўтарган эркак устоз ҳуқуқ органлари томонидан назоратга олинган ва жазосиз қолмайди. Икки нафар аёлларимиз эса ҳозирда шифохонада ва шахсан ўзимнинг назоратимда” дея жонли эфирга чиқиб тезкор муносабат билдирди вазир. 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+