Тошкентда футболга 871 млн сўм ажратилди

Ушбу маблағлар Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг 2023 йил давомида шаклланган қўшимча манбалари ҳисобидан ўтказилиши белгиланган.
Жамият
7 март 2023 йил
Тошкентда футболга 871 млн сўм ажратилди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси президентининг хатига мувофиқ Тошкент шаҳар футбол ассоциацияси томонидан тасдиқланадиган харажатлар сметаси ва штат жадвали харажатлари учун 871 млн сўм ажратилган. 

Пуллар айнан қандай мақсадга ишлатилиши очиқланмаган. Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг 2023 йил давомида шаклланган қўшимча манбалари ҳисобидан ўтказилиши белгиланган.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 12 июнь куни Олмазор туманига ташрифи давомида берилган топшириқлар ва туманда жамоатчилик вакиллари мурожаат хатига асосан Тошкент шаҳар ҳокимлигининг “Маърифий тарғибот маркази" давлат муассасасининг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, моддий техника базасини яхшилаш харажатлари учун 872,4 млн. сўм ҳам ажратилган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+