Пул кўпайтириб беришни ваъда қилиб ғойиб бўлган шахс қўлга тушди

31 ёшли фуқаро номаълум шахснинг ишончига кириб, биржа орқали пулларини кўпайтириб олишни таклиф қилиб, 13.365 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни қўлга киритиб ғойиб бўлган.
Жамият
28 март 2023 йил
Пул кўпайтириб беришни ваъда қилиб ғойиб бўлган шахс қўлга тушди

Тошкент шаҳри Миробод туманида яшовчи 77 ёшли Қ.С.га номаълум шахс қўнғироқ қилиб, биржа орқали пулларини кўпайтириб олишни таклиф қилиб, 13.365 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни қўлга киритиб ғойиб бўлганлигини маълум қилган

Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни Тошкент вилоятида яшовчи 31 ёшли фуқаро А.Ф. томонидан содир этилганлиги аниқланиб, қўлга олинган.

А.Ф. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноий жавобгарликка тортилди.

Қонунга мувофиқ, А.Ф. томонидан содир этилган жиноий ҳаракатлар учун беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.  

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+