Бир ойда давлат харидларига оид жами 25 млрд сўмлик қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди – Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

2023 йилнинг биргина феврал ойида киритилган тақдимнома ва сўровномалар натижасида 12 та давлат хариди бекор қилинган ҳамда 7 та маъмурий иш қўзғатилган. Жумладан, Тошкент вилояти Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази буюртмачилигидаги 796 млн сўмга тиббий асбоб ускуналар сотиб олиш бўйича ўтказилган давлат харидида аффилланганлик ҳолатларига баҳо берилмагани маълум бўлган.
Давлат харидлари
27 март 2023 йил
Бир ойда давлат харидларига оид жами 25 млрд сўмлик қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди – Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

2023 йилнинг феврал ойида ўтказилган мониторинг ва таҳлил натижаларига кўра, вазирлик ва идоралар томонидан жами 4,35 трлн сўмлик 77 411 та давлат харидлари амалга оширилган.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан мазкур даврдаги давлат харидларига оид жами 25 млрд сўмлик қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан буюртмачиларга 26 та тақдимнома киритилган, шунингдек, аниқланган ҳолатларга ҳуқуқий баҳо бериш учун тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

Жумладан, қуйидаги қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган:  

“Uzbekistan Airports” АЖ буюртмачилигида 4,3 млрд сўмга жиҳозлар харид қилиш бўйича ўтказилган давлат харидида иштирокчиларга рақобатни чекловчи шартлар киритилган; 

 “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Хоразм ҳудудий филиали буюртмачилигидаги 2,6 млрд сўмга “Темир-бетон устун” харид қилиш бўйича ўтказилган давлат харидида  “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилган; 

Тошкент вилояти Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази буюртмачилигидаги 796 млн сўмга тиббий асбоб ускуналар сотиб олиш бўйича ўтказилган давлат харидида аффилланганлик ҳолатларига баҳо берилмаган. 

Агентлик томонидан киритилган тақдимнома ва сўровномалар натижасида 12 та давлат хариди бекор қилинган ҳамда 7 та маъмурий иш қўзғатилган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+