Фарзандларимиз олдида давлатнинг бурчи кафолатланяпти, аммо...

Янгиланаётган Конституциянинг 65-моддасида фарзандларимиз олдида давлатнинг бурчи кафолатланяпти. Мутахассисларнинг қайд этишича, “ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчилар” деган тушунча биринчи марта киритиляпти”. Шунингдек, “энг яхши шарт-шароит яратиш давлатнинг бурчи“ деб белгиланаётгани таъкидланяпти. Аммо MY5 телеканалининг “Объектив” кўрсатуви ижодкорлари эса мутахассисларга муҳим масалани кўндаланг қўйиб, қуш уясида кўрганини қилишини ҳам эслатиб ўтган. Эҳтимол бу борада ҳам мутахассисларда аниқ изоҳ бордир. Бугун соат 20.00 да дастурни кўрсак, бунга ҳам жавоб олишимиз мумкин, бизнингча.
Жамият
23 март 2023 йил
Фарзандларимиз олдида давлатнинг бурчи кафолатланяпти, аммо...

МАЪЛУМОТ УЧУН: Янгиланаётган Конститутициянинг 65-моддасида қуйидагича норма киритилган:

Фарзандлар ота-онасининг насл-насабидан ва фуқаролик ҳолатидан қатъи назар, қонун олдида тенгдир.
Боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилиш, унинг жисмоний, ақлий ва маданий жиҳатдан тўлақонли ривожланиши учун энг яхши шарт-шароитларни яратиш давлатнинг бурчидир. 
Оналик, оталик ва болалик давлат томонидан муҳофаза қилинади. 
Давлат ва жамият болаларда ҳамда ёшларда миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқлик, мамлакатидан ҳамда халқнинг бой маданий ва маънавий меросидан фахрланиш, ватанпарварлик ва Ватанга бўлган меҳр-муҳаббат туйғуларини шакллантириш тўғрисида ғамхўрлик қилади.

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+