Спиртли ичимликлар қаришни тезлаштириши маълум бўлди
Алкогол юздаги шишни кучайтиради, юздаги қон томирларига, айниқса ёноқ соҳасига ёмон таъсир кўрсатади.
Инсон териси қаришининг асосий сабаблари қуёш таъсири, спиртли ичимликларни истеъмол қилиш, стресс ва қисқа уйқудир. Соғлом турмуш тарзига риоя қилиш ва соғлиқни назорат қилиб туриш муҳимдир, дейди косметолог Софико Дараселия.
Дерматовенерологнинг фикрига кўра, тўғридан-тўғри қуёш нури коллаген толаларини йўқ қилишга ва тери пигментациясининг пайдо бўлишига ёрдам беради. Шифокор, шунингдек, спиртли ичимликларнинг тери ҳолатига таъсири ҳақида гапирди.
“Алкогол юздаги шишишни кучайтиради, юздаги қон томирларига, айниқса ёноқ соҳасига ёмон таъсир кўрсатади ва умуман қаришни тезлаштиради. Айниқса, кўп миқдорда истеъмол қилинса”, - дейди эксперт.
Агар тана доимий стрессни бошдан кечирса, келажакда одамни салбий оқибатлар кутади. Бу гормонал даражага, метаболизмга ва тўқималарнинг ҳолатига таъсир қилади. Ҳаёт тарзи ҳақида гапирар экан, шифокор бу ерда турли омиллар рол ўйнашини таъкидлади.
Биринчиси гормонал ҳолатга ва терининг ҳолатига таъсир қилувчи мўътадил уйқу ҳисобланади. Агар одам етарлича ухламаса, тери тезда қарийди. Бундан ташқари, шифокор диетага муҳим эътибор қаратишни ва фаол ҳаёт тарзини сақлашни тавсия қилди, чунки бу ҳам терининг қаришига таъсир қилади.