Иқлим ўзгариши бир йилда 250 мингдан ошиқ кишини ҳалок қилади

Уч миллиарддан ортиқ одам аллақачон иқлим ўзгариши кучли таъсир қиладиган ҳудудларда яшайди.

Жамият
5 декабрь 2023 йил
Иқлим ўзгариши бир йилда 250 мингдан ошиқ кишини ҳалок қилади

Иқлим ўзгариши соғлиқ учун мавжуд таҳдидларни кучайтирмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, яқин ўн йилликларда иқлим ўзгариши туфайли ҳар йили 250 минг киши ҳалок бўлади.

ЖССТ Бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус  COP 28 тадбирида йиғилган делегатларга атроф-муҳит саломатлиги, денгиз сатҳининг кўтарилиши ва музликларнинг эриши каби салбий омиллар инсон саломатлигига бевосита таъсир қилаётганини таъкидлади. 

Биринчи марта БМТнинг Иқлим бўйича конференциясида бир нечта асосий мавзуларга, жумладан, иқлим ўзгариши ва соғлиқни сақлаш бўйича ҳукумат ва хусусий сектор ҳамкорлигига қаратилди. 

 "Иқлим инқирози саломатлик инқирози бўлса ҳам, аввалги 27 конференцияда соғлиқни сақлаш масалалари муҳокама қилинмаган", дейди Тедрос Гебрейесус. У саммитда етакчилар томонидан маъқулланган, инсонларни иқлим ўзгаришидан ҳимоялашни назарда тутувчи янги декларацияни олқишлади.

ЖССТ маълумотларига кўра, уч миллиарддан ортиқ одам аллақачон иқлим ўзгариши юқори даражада таъсир қиладиган ҳудудларда яшайди. 2030 ва 2050 йиллар оралиғида иқлим ўзгариши ҳар йили тўйиб овқатланмаслик, безгак, диарея ва иссиқ уришидан ўн минглаб қўшимча ўлимга сабаб бўлиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, тоза ичимлик суви танқислиги 5 ёшгача бўлган болалар ўртасида олдини олиш мумкин бўлган касалликлардан ўлим ҳолатларининг асосий сабабларидан бирига айланган.

Ҳаво ифлосланиши туфайли келиб чиқадиган хасталиклар ҳар йили 7 миллион нафар кишини ҳаётдан эрта олиб кетмоқда.

ЖССТ раҳбари соғлиқни сақлаш учун кўпроқ маблағ ажратишга чақирди ва бу соҳада мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорлик муҳимлигини таъкидлади.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+