Ўзбекистонда об-ҳаво кескин совиб кетиши мумкин
11-12 декабрда республика ҳудудига жуда совуқ ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда.
Декабр ойининг иккинчи ўн кунлигида Ўзбекистон ҳудудида жуда совуқ об-ҳаво кузатилиши мумкин.
Жаҳон прогноз марказларининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, Урал ва Ғарбий Қозоғистон орқали Россиянинг шимолий Европа ҳудудларидан 9-10-декабр кунлари Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 11-12-декабрда эса бутун республика ҳудудига жуда совуқ ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда.
10-11-декабр кунлари республика бўйлаб ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қорга айланиши мумкин).
Ҳавонинг ҳарорати аста-секин пасаяди ва 11-12-декабрда кечаси 7-10 даража совуқгача, кундузи 0-3 даражагача пасаяди, шимолда кечаси 12-17 даража совуқ, кундузи 5-10 даража совуқ бўлиши кутилмоқда.
Тошкентда: 10-11 декабрда, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланиши мумкин). 11-12-декабрда ҳаво ҳарорати кечаси 7-10 даража совуқ, кундузи 0-3 даража совуқгача пасаяди.
9-12-декабр кунлари учун об-ҳаво маълумоти маслаҳатомуз ҳисобланади. Янада аниқ маълумот тез кунда эълон қилиниши айтилган.